Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси ярим йилда 5 миллиард долларни ташкил этмоқда

Қирғизистоннинг ташқи савдо айланмаси ярим йилда 5 миллиард долларни ташкил этмоқда

Қирғизистоннинг 2022 йил январь-июнь ойида амалга оширган ташқи савдо айланмаси миқдори 5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Мамлакат миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, ушбу кўрсаткич 2021 йил январь-июнь ойлари билан таққослаганда 25,4 фоизга кўп.

Қирғизистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо мамлакатлар билан ўзаро савдо айланмаси 2022 йил январь-июнь ойида 2 миллиард АҚШ долларини ташкил этган ва 2021 йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 34 фоизни ташкил этган. Шу билан бирга, экспорт ҳажми 1,7 маротаба ортган бўлса, импорт 23 фоизни ташкил этган.

Қирғизистоннинг Евроосиё иқтисодий ҳамкорлигига аъзо мамлакатлар билан савдо айланмасида асосий улуши Россия (70 фоиз) ва Қозоғистонга (27,9 фоиз) тўғри келмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!