Қирғизистоннинг энг таниқли жиноий “авторитети” ҳибсга олинди

Қирғизистоннинг энг таниқли жиноий “авторитети” ҳибсга олинди

22 октябрь, пайшанба куни Бишкекдаги "Авангард" спорт клубида Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан таниқли жиноий тўда раҳбари Қамчи Колбоев қўлга олинди, деб хабар бермоқда “Tengrinews.kz”.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, Қамчибек Асанбек (Қамчибек Колбоев) жиноий ташкилот тузиш ва унда иштирок этиш иши бўйича гумон қилинмоқда.

Қайд этилишича, авторитет уюшган жиноий гуруҳларнинг фаолиятини аниқлаш ва бостириш ишлари доирасида аниқланган маълумотлар асосида ҳибсга олинган.

Хабарда айтилишича, Колбоев ва унга алоқадор бўлган шахсларнинг жиноий фаолияти тўғрисида маълумотларни олиш чоралари кўрилмоқда.

Дастлаб, Телеграм каналларда жиноий тўда бошлиғи ҳибсга олинган жойдан фотосуратлар пайдо бўлган. Кейинчалик Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳибсга олиниш жараёни акс этган видеони эълон қилган.

АҚШнинг Қирғизистондаги элчихонаси ҳам Колбоевнинг ҳибсга олинишига муносабат билдирди.

"Қўшма Штатлар Қирғизистон ҳукумати ушбу хавфли жиноий тўда раҳбарини жамоат хавфсизлиги учун жавобгарликка тортади ва ҳибсга олади деб умид қилмоқда", дейилади элчихона баёнотида.

Дипломатик ваколатхонанинг таъкидлашича, аввалроқ АҚШ Давлат департаменти Қамчибек Колбоевнинг жиноий тармоғининг молиявий механизмларини йўқ қилишга олиб келадиган маълумот учун миллион долларгача мукофот пули таклиф қилган.

"Колбоевнинг жиноий тармоғи Марказий Осиёда жойлашган бўлиб, гиёҳванд моддалар, қурол, одам савдоси, товламачилик ва бошқа жиноий фаолият билан шуғулланади", дейилади элчихонанинг баёнотида.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!