Қирғизистонга сел келди: қурбонлар кўп

Қирғизистонга сел келди: қурбонлар кўп

Қирғизистон жанубида сел оқибатида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар қилди душанба куни РИA Новости республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

"Оқси туманининг Янги-Йўл қишлоқ округида вақти-вақти билан ёғаётган ёмғирлар оқибатида сел келди. Янги-Йўл ва Тоштак қишлоқларидаги уйларнинг ҳовлиларини сув босди. Етти нафар фуқарони тошқин оқизиб кетди ва 6 кишининг жасади топилди», - деди матбуот хизмати вакили.

Унга кўра, фавқулодда вазият содир бўлган жойда бир неча ўнлаб қутқарувчилар ишламоқда. Шунингдек, табиий офат оқибатларини бартараф этишга маҳаллий ҳокимият, полиция ва кўнгиллилар жалб қилинган.

Aввалроқ, мамлакат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги СМС-хабарнома орқали фуқароларни мамлакатнинг тоғли ҳудудларида 12-14 июль кунлари тошқин хавфи тўғрисида хабардор қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!