Қирғизистондаги болалар онкология маркази коронавирус инфекцияси ўчоғига айланган

Қирғизистондаги болалар онкология маркази коронавирус инфекцияси ўчоғига айланган

Қирғизистондаги онкология ва гематология миллий маркази болалар бўлимида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 14та ҳолат аниқланди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Нурболот Усенбаевнинг маълумот беришича, саккиз нафар бола, уч нафар ота-она, икки ҳамшира ва бир шифокор касалликка чалинган.

Унинг сўзларига кўра, бўлимда 120 киши текширувдан ўтказилган, касаллик тарқатган манба ҳам аниқланган.

Марказ бош шифокори Эрнест Тилеков касаллик аниқланмаган болалар ва шифокорлар бошқа қаватларга кўчирилганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда коронавирус юқтирганлар сони 1313 нафарга етган, 14 киши вафот этган, 929 киши соғайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!