Қирғизистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди

Қирғизистонда яна уч кишида коронавирус аниқланди

20 март куни Қирғизистонда COVID-19 коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 3 нафарга кўпайди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилди.

“Ўш вилоятининг Ноокат туманида яна уч нафар касаллик юқтирганлар аниқланди”, дея таъкидлади вазир.

Ўш вилоятининг Ноокат туманида фавқулодда вазият эълон қилинди.

Чолпонбаевнинг сўзларига кўра, янги касалланганлар айни вақтда шифохонага ётқизилган ва уларга зарурий тиббий муолажалар кўрсатилмоқда. Янги касалланганлар билан алоқа қилганлар аниқланмоқда.

Жорий йилнинг 18 март куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида уч кишида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганди. Барча касалланганлар Саудия Арабистонидан, Умра сафаридан қайтган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!