Қирғизистонда VI Жаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан панель сессияси ташкил этилди
2026 йил 31 августдан 6 сентябрга қадар Қирғиз Республикасида VI Жаҳон кўчманчилар ўйинлари доирасида «Кўчманчи цивилизациялар: мерос, парадигмалар ва истиқболлар» мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди.
Конференция доирасида Туркий маданият ва мерос жамғармаси ташаббуси билан «Туркий дунё маданий мероси – бирлик ва барқарор тараққиёт омили» мавзусида халқаро панель сессияси ташкил этилди.
Панель сессиясида турли мамлакатлардан олимлар, тадқиқотчилар ва маданий мерос мутахассислари иштирок этди. Унда туркий халқларнинг умумий маданий меросини асраб-авайлаш, ўрганиш ва келажак авлодларга етказиш, шунингдек, маданий мероснинг Туркий дунё бирлигини мустаҳкамлаш ва барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлашдаги роли юзасидан кенг муҳокамалар ўтказилди.
Панель сессиясининг очилиш маросимида Туркий маданият ва мерос жамғармаси вакили Лейла Ҳасанова Жамғарма Президенти, профессор Актоты Раймқулованинг номидан нутқ сўзлади. Очилиш нутқида Жаҳон кўчманчилар ўйинлари нафақат спорт мусобақаси, балки туркий халқларнинг умумий тарихи