Қирғизистонда террорчи қўлга олинди

Қирғизистонда террорчи қўлга олинди

Қирғизистон махсус хизматлари тақиқланган "Ҳизб ут-таҳрир" диний-экстремистик ташкилоти аъзосини ҳибсга олди, у МДҲ давлатларидан бирида ўта оғир жиноятлар учун қидирилаётган эди дея хабар беради РИA Новости республика Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизматига таяниб.

"Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тақиқланган диний-экстремистик "Ҳизб ут-таҳрир ал-Исломий" диний-экстремистик ташкилоти фаолиятини йўқ қилиш чораларини кўриш жараёнида, Қирғизистонда тақиқланган ушбу экстремистик ташкилот аъзоси, 1985 йилда туғилган фуқаро A.A.ни қўлга олди", — деди матбуот хизмати вакили.

Унинг сўзларига кўра, тергов давомида ҳибсга олинган шахс Бишкекда бузғунчи мафкурани фаол равишда жалб қилгани ва тарқатганлиги аниқланди.

"Ҳибсга олинган шахс шунингдек, ўта оғир жиноятлар учун МДҲ мамлакатларидан бирида қидирувда бўлган", – дейилади маълумотда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!