Қирғизистонда такрорий парламент сайловлари декабрь ойида ўтказилади

Қирғизистонда такрорий парламент сайловлари декабрь ойида ўтказилади

Жўқорғи Кенеш (Қирғизистон парламенти)га қайта сайловлар 2020 йил 20 декабрда бўлиб ўтади. Тегишли қарорни мамлакат Марказий сайлов комиссияси 21 октябрь куни қабул қилди.

Аввалроқ МСК раиси Нуржан Шайлдабекова республика президенти сайловлари бўлиб ўтадиган эҳтимолий санани келаси йилнинг 17 январи деб айтган эди. «Муддатидан аввалги президент сайловларини Жўқорғи Кенеш белгилайди», — деган эди у.

Қирғизистонда 5 октябрдан буён парламент сайлови натижаларидан норозилик сабабли юзага келган сиёсий инқироз давом этмоқда. Мухолифат партиялари сайлов натижаларидан норози бўлди, мамлакатда норозилик намойишлари ва тартибсизликлар бошланди. Шундан сўнг сайлов натижалари бекор қилинди ва ҳукумат истеъфога чиқди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!