Қирғизистон президенти Садир Жапаров жамоат жойларида ниқобларни кийишни тақиқловчи қонунни тасдиқлади. Ҳужжат давлат раҳбарининг расмий сайтида эълон қилинди.
Қонунга мувофиқ, шахсни идентификация қилишга тўсқинлик қилувчи ва юзни тўсувчи кийимларни кийиш тақиқланади. Бундан фақат касбий фаолият ёки тиббий зарурат учун истисно қилинади.
Қонун диний соҳада назоратни кучайтиришни ҳам ўз ичига олади. Энди атеистларни, бошқа динлар тарафдорларини ёки бетараф шахсларни ўз динига чақириш тақиқланади. Шунингдек, қариялар уйларида, қамоқхоналарда ва ҳарбий қисмларда диний маросимларни ўтказиш ман этилди.
Ўқув муассасаларида, жамоат жойларида ёки уйма-уй юриб диний материалларни тарқатиш ҳам тақиқланади.
Бу қоидаларни бузганлик учун 20 000 сом (230 доллар) миқдорида жарима белгилаш белгиланди.
Бундан ташқари, «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Унга кўра, диний таълим олиш учун чет элга чиқиш Давлат диний ишлар бўйича комиссияси ва диний ташкилот раҳбарияти билан келишилган бўлиши шарт.
Иккала қонун ҳам 2024 йил 26 декабрида Қирғизистон парламенти томонидан тасдиқланган.
Россия иқтисодиёти кескин ёмонлашиши мумкин, чунки муҳим нефть экспорти санкцияларга учраган ва Украина томонидан дрон ҳужумлари натижасида нефтни қайта ишлаш заводлари шикастланган.
Жорий йилнинг 4 февралида Статистика агентлиги «2024 йил декабр ойида ўтган йилнинг май ойига нисбатан ҳисобланган истеъмол нархлари индексидан келиб чиқиб, 2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари (МИХ) қиймати бир ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этгани»ни маълум қилди.
Зеленский "ғалаба режаси"да агар Украина НАТОга аъзо бўлса, АҚШнинг Европадаги ҳарбий иштирокининг бир қисмини Украина кучлари билан алмаштиришни таклиф қилганини эслатиб ўтди.
Ушбу экспертиза хулосасида қайд этилишича, фуқаро Г.Х. ақлий заифлик енгил даражаси билан хасталанган ҳамда ҳуқуқбузарликни содир этган вақтда ўз ҳаракатларига жавоб бера олмаган.
Россиянинг Порт-Судан яқинида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этиш режаси собиқ президент Умар ал-Башир давридан, 2019 йилдан бери ишлаб чиқилаётган бўлиб, дастлабки келишув 2020 йил ноябрда имзоланган.
Криштиану Роналду тарихда "Олтин тўп" соврини сони бўйича рақиби Лионел Мессидан кейин иккинчи ўринда тургани боис, биз унинг йиллар давомидаги овозларини кўриб чиқишга қарор қилдик.
15 февраль куни тонгда похтахтнинг Чилонзор туманидаги Миллий боғ ҳудудида ўнлаб Хитой фуқаролари турли хил байроқ ва шиорлар билан овозини кўтариб, оммавий тадбир ўтказди. Ҳокимлик ва куч тузилмалари бундан бехабар.
Яқинда кашф этилган 2024 YR4 астероиди Ер билан тўқнашув хавфини туғдирмоқда. Унинг хавфини ўзгартириш учун ядро қуролидан фойдаланиш зарурати пайдо бўлиши мумкин.