Қирғизистонда коронавирусни заҳарли гиёҳ билан даволаш таклиф қилинди

Қирғизистонда коронавирусни заҳарли гиёҳ билан даволаш таклиф қилинди

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири Алимқадир Бейшеналиев коронавирусга чалинган беморларни парпи (аконит) қайнатмаси билан даволашаётганини маълум қилди. Қайнатманинг хавфсиз эканлигини кўрсатиш учун эса уни ўзи ичиб кўрсатди. 

“Ҳозир республиканинг барча касалхоналарида беморлар парпи билан даволаняпти. Дозани президент Садир Жапаровнинг шахсан ўзи белгилайди, – деди вазир матбуот анжумани чоғида. – Президент колониядалик пайтида менга мурожаат қилиб, одамларни парпи билан даволаб кўришни сўраган эди. Қариндошларимни шу билан даволадим”. 

Алимқадир Бейшеналиев парпи ўтининг ёрдамида 300 дан зиёд бемор коронавирусдан қутулганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, парпи қайнатмасини иссиқ ҳолатда ичиш керак, совиганидан кейин эса ўлимга сабаб бўлади. “Уни қабул қилгандан кейин совуқ сув ичса ёки музқаймоқ еса ҳам ўлади. Уни фақат иссиқ ҳолатда ичиш, кейин ўраниб ётиш керак. Терлайсиз, енгиллайсиз”, – деди у. 

Парпи айиқтовондошлар туркумига мансуб кўп йиллик ўт ҳисобланиб, аксар турлари ўта заҳарли бўлади. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!