Қирғизистонда эшаклар сони кескин камайиб кетди

Қирғизистонда эшаклар сони кескин камайиб кетди

Қирғизистонда 2018 йилда эшаклар сони камайди. Бу ҳақда Қирғизистон статистика қўмитаси хабар қилди.

Хабарда айтлишича, республикада эшаклар 4,2 мингга камайди.

Қирғизистонда қўй, эчки, от, мол, қуён, туялар миқдори кўпайди. Шунингдек, товуқлар сони ҳам кўпайди (6 миллион).

Қирғизистон статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган рақамларга қараганда, республикада чўчқа ва эшаклар сони камайди. 2017 йилда уларнинг сони 33 мингдан ортиқ бўлган бўлса, ўтган йили 29 мингга камайди. Чўчқалар сони 900 га камайди.

Ўтган ойда Қирғизистондан 11 тонна эшак терилари олиб чиқишга уриниш ҳолатининг олди олинди.

Manba: sof.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!