Қирғизистонда COVID-19 қурбонлари хотирасига миллий мотам куни эълон қилинади

Қирғизистонда COVID-19 қурбонлари хотирасига миллий мотам куни эълон қилинади

Қирғизистонда 30 июлда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига миллий мотам куни эълон қилинади, деб маълум қилди мамлакат президенти Сооронбай Жээнбеков.

"Ўттизинчи июль бутун мамлакатда миллий мотам куни деб эълон қилинади. Бу бўйича тегишли фармон чиқарилади", - деди у "Биринчи радио" радиостанциясига берган интервьюсида.

 Жээнбеков "қийинчиликлар ва ҳар бир қирғизистонликнинг тўлдириб бўлмас йўқотиши унинг юрагида акс-садо бераётгани"ни таъкидлади.

 "Яқинлари ҳалок бўлган ватандошларимизнинг оилаларига яна бир бор чуқур таъзиямни билдираман", - деди Қирғизистон президенти.

 Маълумотларга кўра, Қирғизистонда COVID-19га чалинганлар сони 32,1 мингдан ошган, 1249 киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!