Қирғизистонда COVID-19 қурбонлари сони 20 кишига етди

Қирғизистонда COVID-19 қурбонлари сони 20 кишига етди

Қирғизистонда ўтган бир сутка ичида коронавирус билан касалланган яна уч киши вафот этди. Бутун мамлакат бўйлаб COVID-19 қурбонлари сони 20 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Kloop.kg» хабар берди.

3 июнь ҳолатига кўра, Қирғизистонда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган:

  • Бишкек — 16;
  • Норин вилояти — 7;
  • Ўш вилояти — 1;
  • Жалолобод вилояти — 1;
  • Боткен вилояти — 1.

Бутун мамлакат бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1871 кишига етган, ҳозирга қадар 1265 бемор соғайган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!