Қирғизистонда 8 июндан масжидлар очилади

Қирғизистонда 8 июндан масжидлар очилади

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, коронавирусга қарши кураш доирасида ёпилган диний муассасалар бир неча кундан кейин очилади. 
“8 июнда диний муассасалар – масжидлар ва черковларга боришга қўйилган тақиқ олиб ташланади. Ушбу қарор Коронавирусга қарши кураш бўйича республика тезкор штаби томонидан муфтийлик ва мамлакатнинг бошқа диний муассасалари вакиллари билан маслаҳатлашувдан сўнг қабул қилинди”, – дейилади матбуот хизмати хабарида. Ибодатхоналарда бир қатор талабларга риоя этишга тўғри келади, жумладан, тана ҳарорати ўлчанади, ижтимоий масофани сақлаш ва ҳимоя ниқоби тақиш зарур. 

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда масжидлар март ойи охирида ёпилган эди.  

Айни дамда Қирғизистонда 1936 киши коронавирусга чалинган бўлиб, 1340 нафар бемор касалликни енгган. 22 нафар бемор эса вирусдан вафот этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!