Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида низо юзага келдими?

Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида низо юзага келдими?

Қирғизистоннинг Боткен вилоятига қарашли Таш-Тумшук қишлоғида Тожикистон фуқаролари билан можаро келиб чиқди, дея хабар бермоқда «24.kg» Республика Давлат чегара хизматига таяниб.

Бўлимнинг таъкидлашича, тожикистонлик маҳаллий аҳоли чегарага яқин ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб боришган. Қирғизистон чегарачилари ишни тўхтатишни талаб қилганда эса ўртада келишмовчилик келиб чиққан.

«Қирғизистон чегарачилари ҳавога огоҳлантирувчи ўқ узишган», деди агентлик. Томонларнинг музокараларидан сўнг чегарадаги вазият барқарорлашди.

Аввалроқ хабар берилганидек, Қирғизистон Давлат чегара хизмати республиканинг Мустақиллик кунини нишонлаш пайтида давлат чегарасини қўриқлаш учун кучайтирилган режимга ўтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!