Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари яқин 20-30 йил ичида энергетика соҳасида ўсиш нуқталарига айланади

Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари яқин 20-30 йил ичида энергетика соҳасида ўсиш нуқталарига айланади

Қирғизистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари яқин 20-30 йил ичида энергетика соҳасида ўсиш нуқталарига айланади, деди Россиянинг «Росатом» давлат корпорацияси директори Алексей Лихачев.

Унинг сўзларига кўра, «ядро клубига янги келган давлатлар»ни муваффақиятли ядро келажаги кутмоқда.

«Ушбу давлатлар орасида Қирғизистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркия ва Саудия Арабистони бор. Бу давлатларнинг барчаси кам углеродли манбаларга таянади», — деди Лихачев Сочида бўлиб ўтган дунёдаги энг йирик "ATOMEXPO-2022" ядро форумида.

Форум дунёнинг 50 дан ортиқ давлати, жумладан, Қирғизистондан ҳукумат вакиллари, етакчи эксперт ва энергетика соҳасидаги мутахассислар иштирокида ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!