Қирғизистон ШҲТ доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди

Қирғизистон ШҲТ доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни миллий валюталарда амалга оширишни таклиф қилди

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувида ташкилотнинг тараққиёт банкини тузиш масаласини кўтарди.

У мазкур банкни тузиш, хусусан ўзаро ҳисоб-китобларда миллий валюталарга ўтиш бўйича маслаҳатлашувларни давом эттиришни таклиф қилди

Унинг қўшимча қилишича, давлатлар, жумладан, кузатувчи давлатлар ўртасида транспорт-логистика алоқаларини янада чуқурлаштириш муҳим аҳамиятга эга.

«Шу боис биз Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси тезроқ амалга оширилиши тарафдоримиз», — деди Сооронбай Жээнбеков.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси 13-14 июнь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтди.

Саммитда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.

Manba" zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!