Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси аниқ бўлди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи санаси аниқ бўлди

Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг кейинги ташрифи Ўзбекистонга амалга оширилади. Ушбу мамлакат ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевнинг маълум қилишича, ташриф 11-12 март кунлари бўлиши режалаштирилган.

У кўплаб давлатлардан таклифлар бўлаётганини қайд этиб ўтган.

«Президент ўз чиқишида илк ташрифлари қўшни давлатларга – Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Хитойга бўлишини исташини айтган», деган Казакбаев.

У ташрифлар графиги Ўзбекистонга ташрифдан кейин тузиб чиқилишини қўшимча қилган.

Қирғизистонда 10 январ куни бўлиб ўтган муддатидан олдинги президент сайловларида ғолиб чиққач, Садир Жапаров ўзининг илк хорижий ташрифини феврал ойи охирида Россияга уюштирганди. Март ойининг илк кунларида эса у Қозоғистонда бўлиб, Қосим-Жўмарт Тўқаев билан музокаралар ўтказди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!