Қирғизистон парламенти депутатлари Маданият вазирлигидан TikTokни тартибга солишни истамоқда
Шойлобек Атазов ва Талайбек Масабировнинг фикрича, TikTok ўсмирларга «мафкуравий таъсир кўрсатадиган» «ёмон нарсаларни» кўрсатади.
"Маданият вазирлиги, албатта, TikTok ни назоратга олиши керак. Мен ҳозир болалар учун қўрқаман ва улар нима томоша қилаётганини доимий равишда кузатиб бораман. Аввалига бу нормал эди, энди эса улар қандай қилиб бош кийим кийишини кўрсатмоқдалар, - деди Масабиров.
Аввалроқ бошқа депутатлар ҳам TikTok ни блоклашни таклиф қилган эди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).