Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида “Айыл Банк” бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари ўз жонига қасд қилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида “Айыл Банк” бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари ўз жонига қасд қилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг тергов изоляторида “Айыл Банк” бошқаруви раисининг собиқ ўринбосари ўз жонига қасд қилди, деб хабар қилди Давлат қўмитаси.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 30 апрелидан буён жуда катта миқдорлаги коррупцияда айбланиб, ҳибсда сақланаётган А.Б.Р. санитар блокда яна учта айбланувчи билан (улар иккита камерада, ҳар бири икки кишидан) бўлган.

"Камералар эшиклари доимо очиқ эди, чунки ҳаммомлар умумий бўлиб, камералар йўлаклари алоҳида панжара билан тўсиб қўйилган. А. Б. Р. ўз жонига қасд қилиш пайтида, қолган айбланувчилар бошқа камерада намоз ўқиган ва уларнинг олдини олиш имкони бўлмаган", — дейилади МХДҚ баёнотида.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг билдиришича, “Айыл Банк” раҳбарининг собиқ ўринбосари ўзининг соғлиғи ва қамоқда сақлаш шароитидан шикоят қилмаган ва ўз жонига қасд қилишга мойил эмас. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!