Қирғизистон мактабларида ҳафтада икки марта мадҳия ижро этилади

Қирғизистон мактабларида ҳафтада икки марта мадҳия ижро этилади

Қирғизистон мактабларида ўқув ҳафтаси боши ва охирида давлат мадҳияси ижро этилади, дея хабар беради Kabar. Бу ҳақда Қирғизистон таълим ва фан вазири Алмазбек Бейшеналиев Боткендаги йиғилишда маълум қилди.

Ушбу ташаббус ўқувчиларда миллий ўзликни англаш, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган. Йиғилиш иштирокчилари вазир ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, бу таълим ва фан вазирлигининг Боткен шаҳрида ўтказилаётган илк вазирликлараро йиғилишидир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!