Қирғизистон жанубида ўзбекистонлик тадбиркорлар кўмагида логистика маркази иш бошлади

Қирғизистон жанубида ўзбекистонлик тадбиркорлар кўмагида логистика маркази иш бошлади

Қирғизистоннинг Жалолобод шаҳрида мева ва сабзавотларни сақлаш учун логистика маркази ўз ишини бошлади. Марказ тўртта камерадан иборат бўлиб, ҳар бирида 100 тоннагача маҳсулот сақлаш мумкин.

Айни пайтда у ерда 15 тонна карам, 80 тонна картошка ва 40 тонна олма сақланмоқда. Ушбу марказ хитойлик ва ўзбекистонлик тадбиркорларнинг 110 минг доллар миқдоридаги сармояси билан қўллаб-қувватланиши натижасида барпо этилди.

- Логистика маркази электр қуввати учун тўловни тижорат нархларида беради. Биз ишлаб чиқариш корхонаси эмасмиз ва экспорт қила олмаймиз. Агар сақлаш корхонаси учун имтиёз бўлмаса, ишлаш қийин бўлади, - деди марказ раҳбари Гулноз Эргешова.

Логистика маркази вакиллари ушбу масала билан парламент қўмитасига мурожаат этмоқчи.

Manba: xs. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!