“Қирғизистон гўзали”дан ҳожилар учун либослар тўплами (фото)

“Қирғизистон гўзали”дан  ҳожилар учун либослар тўплами (фото)

Бишкекда Саудия Арабистонига ҳаж зиёрати учун йўл оладиган ҳожилар учун либосни Қирғизистон гўзали Айкол Аликжанова тикади. Собиқ модель бир йил аввал рўмолга кирган ва муслималарга хос бўлган либослар тўпламини тақдим қилган эди, дея хабар беради muslimaat.uz .
Кенг бичим, кўзга ташланмайдиган ранглар унинг либослари мамлакатнинг кўпчилик аҳолиси томонидан илиқ кутиб олинди. Бироқ Айкол ҳаж зиёрати либослари учун энг яхши дизайн танловида қўлга киритган ғалабасини ўзининг энг юксак ютуғи деб ҳисоблайди.
Танловда 13 та номзод иштирок этди. Асосий эътибор кийимнинг қулайлиги, ранги ва дизайнига қаратилди. Ҳакамлар Айкол танлаган оқ матоларни ҳаво ўтказадиган ва гипоаллерген дея баҳолашди. Саудия Арабистонида августда бўладиган ҳаж мавсумида ҳаво ҳарорати 40 даражага етади.
Ҳамма бир хил либосда бўлса, бир-бирини топиш осонроқ бўлади. Шунингдек, оқ либосларга қараш ёқимли , дейди Қирғизистон мусулмонлар диний идораси Ҳаж ва умра бўлими ходими Абдулазиз Чыныбеков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!