Қирғизистон фуқароларига ҳужум қилган Тожикистон ҳарбийларига қарши жиноий иш қўзғатилди

Қирғизистон фуқароларига ҳужум қилган Тожикистон ҳарбийларига қарши жиноий иш қўзғатилди

Тожикистон Бош прокуратураси Қирғизистон фуқароларига қарши тажовузкор ҳаракат қилган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга қарши жиноий иш қўзғади. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Шунингдек, тергов учун тергов-тезкор гуруҳи тузилганлиги ҳақида хабар берилган.

3 май куни эрталаб Қирғизистон ва Тожикистон ўз ҳарбий қисмларини чегарадан олиб чиқиш жараёнини якунладилар.

Aввалроқ Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тожикистон билан зиддият туфайли мамлакат ҳудудий яхлитлиги таҳдид остида қолаётганини айтганди. Шу муносабат билан у тинчликни сақлашга ёрдам берадиган комиссия тузишни таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!