Қирғизистон чегарасида 57 ёшли ўзбекистонлик 25 ёшли қариндошининг паспорти билан ўтишга уринди

Қирғизистон чегарасида 57 ёшли ўзбекистонлик 25 ёшли қариндошининг паспорти билан ўтишга уринди

Бугун, 28 декабрь куни бошқа шахсга тегишли бўлган паспорт билан чегарадан ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон чегара хизмати маълумотига асосланиб, Sputnik хабар қилди.

Ушбу ҳолат Чечме-авто назоратдан ўтиш жойида содир бўлди.

Паспорт назоратидан ўтиш вақтида 57 ёшли киши 25 ёшли фуқаронинг паспортини тақдим этди.

Чегарачилар сўроқ қилганида Ўзбекистон фуқароси ўз қариндошининг паспортидан фойдаланмоқчи бўлганини тан олди.

Тўхтатилган фуқаро милицияга топширилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!