Қирғизистон билан Ўзбекистонни боғлайдиган туннель қуриш таклиф қилинди

Қирғизистон билан Ўзбекистонни боғлайдиган туннель қуриш таклиф қилинди

Келтирилишича, Садир Жапаровнинг Талас вилояти бўйича вакили Бакитбек Нарбеков бу ҳақда маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа Совет Иттифоқи даврида ишлаб чиқилган, лекин амалга оширилмаган.

«Биз лойиҳани қайта бошлаш учун инвесторларни қидирмоқдамиз. Туннель узунлиги 5,7 километр бўлиши керак. Агар у қурилса, Талас ва Тошкент орасидаги масофа 630 километрдан 120 километргача қисқаради. Ҳозир Талас вилояти фақат Қозоғистон билан иқтисодий алоқаларга эга. Аммо туннель қурилганидан кейин у Ўзбекистон билан савдо, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қила олади. Тошкент вилоятида 18 та туман мавжуд бўлиб, аҳолиси 8 миллионга яқин. Бу биз учун янги бозор бўлади. Туннель лойиҳаси 1 миллиард сўмгача баҳоланган», — деган Нарбеков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!