Қимматбаҳо металл: Палладий нархи йил бошидан 30 фоизга ошди

Қимматбаҳо металл: Палладий нархи йил бошидан 30 фоизга ошди

Палладий қимматбаҳо металлининг нархи унинг жаҳон бозорига етказилиши ёмонлашиши хавотирида 2020 йил бошидан бери 30 фоизга ошиб кетди.

Жумладан, металлнинг нархи 17 январдаги савдо вақтида 9,8 фоизга ошиб, 2008 йилдан бери энг максимал ўсишни намойиш қилган. Металлнинг бир унцияси нархи 2528,51 долларни ташкил қилмоқда.

ЖАРда электр энергияси билан муаммолар сабабли платина олишдаги узилишлар палладий нархининг ошишига асос сабаблардан бири бўлмоқда. ЖАР дунёда ушбу металлни қазиб олувчи иккинчи рақамли давлат ҳисобланади.

Бу орада қимматбаҳо металлга талаб ошмоқда, чунки у автомобил катализаторлари ишлаб чиқарилишида тобора фаол қўлланилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!