“Қиммат” гўзаллик: Модель ўз кўринишини Кардашьянларнинг бирига ўхшатиш учун 200.000 долларини сарфлаб юборди

“Қиммат” гўзаллик: Модель ўз кўринишини Кардашьянларнинг бирига ўхшатиш учун 200.000 долларини сарфлаб юборди

“Playboy” нашри модели Нати Кихара ўз ташқи кўриниши Кортни Кардашьянга ўхшатиш учун пластик жарроҳликка 200.000 доллар сарфлади. 33 ёшли бразилиялик модель пластик жарроҳликка тобеланиб қолган ва 200.000 доллар маблағини йўқотганига қарамай у ҳали ҳам бу йўлдан тўхташ ниятида эмас, дейди «xabardor.uz».

Кўринишини Кортнига ўхшатиш учун модель ринопластика (бурун ҳажмини ўзгартириш амалиёти), бихектомия (яноқлардан ёғни олдириш амалиёти), қошларни кўтариш ва лабларни катталаштириш амалиётларини бошдан кечирди. Кортни Кардашьян нафақат ташқи кўриниши, балки ҳаёт тарзи билан ҳам Натини лол қолдириб келади. Ўзининг бундай “гўзаллашишидан” қониқмаган Нати ҳали пластик жарроҳлик йўлидан қайтганича йўқ.

Модель пандемия тугагач, яна пластик жарроҳ столига ётишни режалаштирмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!