Қидирувга берилган наманганлик жиноятчи Россияда қўлга олинди

Қидирувга берилган наманганлик жиноятчи Россияда қўлга олинди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари чет давлатлардаги ҳамкасблари билан йўлга қўйилган ҳамкорликлари натижасида, жиноят содир этиб бошқа давлатлар ҳудудида суд ва терговдан яшириниб юрган шахсларни аниқлашмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ( Ўғрилик ) ва 227-моддасида ( Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш ) кўзда тутилган жиноятни содир этганлиги учун Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан қидирувга эълон қилинган 25 ёшли наманганлик Исломжон И. 21-апрель куни Россия Федерацияси ҳудудида Тошкент шаҳар ИИББнинг сўровига кўра қўлга олинди.

Қўлга олинган шахсга нисбатан суд ҳибсга олиш эҳтиёт чорасини қўллади. Қўлга олинган шахс Ўзбекистондан четда бўлганлигига қарамасдан, унинг турар жойи Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг россиялик ҳамкасблари билан йўлга қўйилган ҳамкорликлари натижасида аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!