Қидирувдаги топилган Malibu аукцион савдога қўйилмоқда

Қидирувдаги топилган Malibu аукцион савдога қўйилмоқда

Мажбурий ижро бюросининг Тошлоқ тумани бўлими томонидан ФИБ Фарғона туманлараро судининг 02.06.2022 йил кунги қарорига асосан қарздор “Амур оқ тилла” фермер хўжалигидан ундирувчи АТБ “Ипотека” Фарғона филиали фойдасига 279 млн. 118 минг сўм кредит қарзни ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздор огохлантирилган бўлсада, банк олдидаги қарзини тўламай келган.

Давлат ижрочиси томонидан 27.07.2022 йил куни гаров мулки бўлган Malibu русумли автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлар давомида 29.07.2022 йил куни Malibu автомашина Фарғона шаҳридан топилиб, хатланди ва бюронинг жарима майдонига олиб кирилди.

Ҳозирда хатланган мулкни савдога қўйиш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!