Қидирувдаги қарздор Тошкентдан топилди ва қамоққа олинди

Қидирувдаги қарздор Тошкентдан топилди ва қамоққа олинди

Фуқаролик ишлари бўйичаМарғилон туманлараро судининг 17.06.2015 йил кунги қарздор О.Х.дан ундирувчи С.Х. фойдасига 2 нафар фарзандларинин таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Қарздор О.Х. давлат ижрочиси томонидан бир неча бор огохлантирилган бўлсада, алимент қарзини тўлашдан бўйин товлаб, яшириниб келганлиги сабабли, 19.05.2021 йил куни қидирув эълон қилинган.
Қидирув шўъбаси томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида қарздор О.Х. 27.09.2022 йил куни Тошкент шаҳар, Бектемир тумани, Қўйлиқ деҳқон бозорида ушланган ва тўпланган ҳужжатлар ЖИБ Тошлоқ судига юборилган.
ЖИБ Тошлоқ туман судининг 27.09.2022 йилдаги қарорига асосан қарздор О.Х. 2 нафар фарзандларига 76.887.000 сўм алимент тўлашдан бўйин товлаганлиги учун 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!