Қидирувдаги машиналар топилди

Қидирувдаги машиналар топилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туман ДСИнинг ижро варақасига асосан қурилиш ишлари билан шуғулланувчи корхонанинг солиқ олдидаги қарздорлиги 41 млн. 599 минг сўмни ташкил қилган. 

Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилган.

Шунингдек, корхонага тегишли бўлган 2009 йилда ишлаб чиқарилган “Синотрук” А автотранспорт воситасига нисбатан бўлим томонидан 2018 йил қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Чилонзор туман бўлими 2019 йилнинг 18 апрел куни қидирув ишларини олиб бориши натижасида ушбу автомашина Пискент туманида эканлиги аниқланди ва ташкилотнинг солиқ олдидаги 41.599.505 сўм миқдоридаги қарздорликлари тўлиқ ундирилди.

Шунингдек, қарздор корхонанинг ундирувчи АКИБ “Ипак йўли банки” фойдасига 155.709.522 сўмни ундириш юзасидан МИБ Чилонзор туман бўлими томонидан қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйилган. 

Ижро ҳаракатлари даврида корхонага тегишли бўлган 4 дона “Matiz”, 1 дона “Nexia-3”, 1 дона “Cobalt” ва 1 дона “Nexia” русумли автотранспорт воситаларига нисбатан бўлим томонидан 2018 йил куни қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг Чилонзор туман бўлими юқорида кўрсатиб ўтилган барча автотранспорт воситалари топилиши натижасида 155.709.522 сўмлик барча қарздорликлар ундириб олинди. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!