Қидирувдаги "MALIBU" топилди

Қидирувдаги "MALIBU" топилди

Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 16.02.2021 йилдаги ижро ҳужжатига асосан А.И дан ундирувчи қарздор корхона фойдасига жами 56.2 млн. сўм қарздорлик ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Урганч шаҳар бўлими иш юритувга келиб тушган кундан ижро иши юритувига қаратилган ва қарор нусхаси тарафларга юборилиб, қарздорга ихтиёрий муддат берилган.

Қарздор ихтиёрий муддатда қарздорликни тўламаганлиги сабабли ижро иши доирасида қарздорнинг барча йўналишларига чекловлар қўйиб, унга тегишли бўлган "MALIBU" русумли транспорт воситасига нисбатан ҳам бўлим томонидан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ва Бюронинг Урганч шаҳар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур транспорт воситаси Урганч тумани худудида ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, вақтинча сақлаш мақсадида Урганч туманидаги автомашиналарни вақтинча сақлаш жойига олиб борилиб, автотранспорт воситаси хатланди.

Шундан кейин қарздор ўзига тегишли бўлган транспорт воситасидан айрилиб қолишини билиб, қарздорликларини тўлаб берди ва ижро ҳужжатлари амалда ундирилиб тамомланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!