Қидирувдаги “Captiva” Нукусда топилди ва хатланди

Қидирувдаги “Captiva” Нукусда топилди ва хатланди

Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг, ундирувчи “Хамкорбанк” Нукус филиали фойдасига, жавобгар “Nukus Hamkor Marketing” масъулияти чекланган жамиятидан 233 млн. 655,1 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш, ундирувни жамиятга тегишли бўлган ошхона биноси ва қўшимча жавобгар Ф.Х. га тегишли бўлган “Captiva” русумли автомашинага қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати, Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига 21.05.2021 йилда келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.

Жумладан, олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор Ф.Худайбергеновга тегишли бўлган автотранспорт воситасини хатловга олиш учун яшаш манзилига борилганида, қарздор мазкур автотранспорт воситасини бошқа қарздорлиги эвазига бериб юборганлигини маълум қилган ҳамда бу бўйича ундан тушунтириш хати олиниб далолатнома расмийлаштирилган.

Шундан кейин, ушбу автотранспорт воситаси қидирувга берилган ва жорий йилнинг 1 июль куни, бошқарманинг масъул ходимлари томонидан ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида топилган ва тегишли тартибда хатланган.

Ҳозирда, мазкур ижро ҳужжатининг ижросини таъминлаш ва қарздорликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!