Қидирувдаги автомашина рақами алмаштирилган эди

Қидирувдаги автомашина рақами алмаштирилган эди

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг 29.11.2020 йилдаги қарздор ЯТТ Ў.Назаровадан ундирувчи “Савдогарбанк” Фарғона филиали фойдасига жами 102.967.610 сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаров предмети бўлган Nexia 3 русумли автотранспорт воситасига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Олтиариқ туман бўлими томонидан ижрога қаратилган.
Юқоридаги ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун гаров мулки ҳисобланган автомашинани хатлаш мақсадида ижро ҳаракатлари олиб борилганида, мазкур автомашина йўқлиги аниқланган ва автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
Бюро ва ИИБ ЙҲХБ нинг ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида юқоридаги автомашинанинг давлат рақами алмаштирилганлиги аниқланган ва автотранспорт воситаси топилиб хатловга олингач, қарздор ЯТТ У.Назарова кредит қарздорлигини тўлиқ тўлаб берган ҳамда ижро иши тамомланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!