Қибрайда ноқонуний равишда бойлик орттирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Қибрайда ноқонуний равишда бойлик орттирмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент вилояти. 2020 йил 02 май кунига ўтар кечаси соат 01:30 да номаълум шахслар Қибрай тумани Шалола маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг бирига дераза ойнасини очиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан жами 48.775.510 сўмлик 5 дона иситиш печлари ва 108 дона иситиш мосламаларини (батарея) ҳамда бошқа воситаларни яширин равишда талон-торож қилиб ҳодиса жойдан яширинган.

Ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан  жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 34 ёшли К.М., 32 ёшли И.И. ва 30 ёшли Д.Ю., лар содир этганликлари аниқланиб, улардан талон-торож қилинган бойликларнинг аксарият қисми ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Жиноят иши бўйича К.М., И.И. ва Д.Ю., ларга тегишли моддалар билан айб эълон қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!