Қибрай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Қибрай туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБнинг Қибрай тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.А., И.Р. ва А.С.лар ўзаро тил бириктириб, таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 40 дона “Тропикамид” ва 133 дона “Регопен” номли дори воситаларини фуқаро А.га 9,1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!