Қайтариб олинган ноутбук можароси: Намангандаги мактаб директори ҳам ишдан кетди

Қайтариб олинган ноутбук можароси: Намангандаги мактаб директори ҳам ишдан кетди

Жорий йилнинг 22 январь куни ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Норин тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 11-“Б” синф ўқувчиси Муроджон Эргашалиевдан ғолиблик учун берилган ноутбук мактаб ўқитувчилари томонидан қайтариб олингани бўйича видеомурожаат эълон қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ўтказилиб, шу куннинг ўзида ноутбук Муроджон Эргашалиевга қайтариб берилган ва шу ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали муносабат билдирилган.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизматига кўра, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан Норин туман халқ таълими бўлими ҳамда 1-сонли мактаб фаолияти юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, Норин туман 1-сонли мактаб директори Нозимжон Хусанов, синф раҳбари Санобар Хожимуродова эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Юқоридаги ҳолат бўйича, камчиликларга йўл қўйганлиги сабабли Норин туман халқ таълими бўлими мудири Жавлонбек Нурмухаммадовдан тушунтириш хати олиниб, тегишли интизомий жазо чораси қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига хат киритилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!