Қайта тайёрлаш лагерлари қонунийлаштирилди

Қайта тайёрлаш лагерлари қонунийлаштирилди

Шинжон ҳукумати сешанба куни “Касбий маҳорат таълими марказлари” ҳақидаги қонунни қайта кўриб чиқиб, уни “экстремизмга қарши мафкуравий таълимни амалга ошириш”, дея ўзгартирган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари узоқ вақтдан буён Хитой ҳукумати юз минглаб уйғурларни ушбу марказларда ватанпарварлик ва мамлакатга нисбатан садоқат туйғуларини ошириш мақсадида ушлаб турганини маълум қилган.

Шу йилнинг 29 август куни БМТнинг Ирқий Камситишни Бартараф этиш бўйича Қўмитаси уйғурлар ва бошқа мусулмонлар узоқ вақт давомида терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш баҳонасида қийноққа солинаётгани ҳақида айтиб ўтган эди.

Аммо Хитой ҳукумати бу каби маълумотларни инкор этиб, “қамоққа олишда ҳеч қандай диний ёки ирқий муаммолар ҳисобга олинмаган”, дея фикр билдирган.

“Уйғурлар Шинжон фуқаролари билан тенг ҳуқуқ ва эркинликларга эга“, дейди Хитойнинг Бирлашган Фронт Марказий Қўмитаси матбуот котиби Ҳу Лян.

Manba: azon. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!