Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

Қайси халқлар орасида коронавирус кенгроқ тарқалади?

Британиянинг Бирмингем университети олимлари ўтказган тадқиқотда ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлни совунлаб ювиш унчалик одат тусига кирмаган мамлакатларда янги коронавирус инфекцияси кенгроқ тарқалиши маълум бўлди. 

Шифокорлар коронавирусдан ҳимояланиш учун қўлларни камида 20 сония давомида совунлаб ювиш кераклигини айтмоқда. 

Аниқланишича, Хитойда ҳожатхонадан чиққандан кейин қўлини совунлаб ювмайдиганлар нисбати 77 фоиз экан. Бу кўрсаткич Японияда 70, Жанубий Кореяда 61, Голландияда 50, Италияда 43, Буюк Британияда 25 ва АҚШда 23 фоизни ташкил этади. Саудия Арабистонида одамларнинг атиги 3 фоизи, Туркияда эса 6 фоизи қўл ювишни одат қилиб олмаган. 

Тадқиқотчилар 8 март ҳолатига коронавирусга чалиниш ҳақидаги маълумотлар ва қўл ювиш одатини солиштириб, иккисининг ўртасида боғлиқлик бор деган хулосага келишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!