Қайси тоифадаги шахслар учун пенсия ва нафақалари уйигача етказиб берилади?

Қайси тоифадаги шахслар учун пенсия ва нафақалари уйигача етказиб берилади?

I ва II гуруҳ  ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловлар «Халқ банки» филиали томонидан бевосита уларнинг яшаш жойига етказиб берилади. Ушбу масала Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2018 йил 14 мартда давлат рўйхатидан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси АТ «Халқ банки» бўлинмалари орқали ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни тўлашни ташкил этиш тўғрисида»ги йўриқноманинг 6-бандига асосан тартибга солинади.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг маълум қилишича, «Халқ банки» филиали фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳар ойнинг йигирма еттинчи санасига қадар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар рўйхатини шакллантириб, тегишли Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимига электрон ва ёзма шаклда тақдим этади.

«Пенсия жамғармаси бўлимлари ҳар ойда «Халқ банки» филиали томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ва мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар, нафақалар ва бошқа тўловларни сайёр кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахслар қайдномаларига тегишли ўзгартириш киритиб боради», – дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!