Қайси тиббий муассасаларда аҳолига бепул хизмат кўрсатилади?

Қайси тиббий муассасаларда аҳолига бепул хизмат кўрсатилади?

Қуйидаги тиббий муассасалар давлат бюджети асосида аҳолига бепул хизмат кўрсатади:

✅ Асосий тиббий-санитар ёрдам кўрсатиш муассасалари:
? Қишлоқ ва тиббий врачлик пунктлари;
? Қишлоқ ҳудудий касалхоналари;
? Туман ва шаҳар оила поликлиникалари;
? Кўп тармоқли туман ва шаҳар поликлиникалари;
? Туман ва шаҳар тиббий бирлашмалари (хўжалик ҳисобидан фаолият кўрсатувчи тиббий муассасалардан ташқари).

✅ Фавқулодда ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш муассасалари:
? Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг вилоят филиаллари;
? Тез ёрдам кўрсатиш бўлимлари, станциялари ва касалхоналари.

✅ Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш муассасалари:
? Болалар муассасалари (болалар уйи, болалар касалхонаси, санаториялар, поликлиникалар, марказлар, болалар боғчаси ва бўлимлар);
? Туғуруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари (акушерлик комплекслари, туғуруқхоналар, перинатал марказлар – гинекологик бўлинмалар ва койкалардан ташқари);
? Оналар ва болалар муассасалари (“Она ва бола” марказлари, Скрининг марказлар);
? Ўсмирлар марказлари.

✅ Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган касалликларни даволаш муассасалари:
? Психиатрик ва психоневрологик муассасалар (диспансерлар, касалхоналар, марказлар ва санаториялар);
? Фтизиатрик муассасалар (клиникалар, диспансерлар, касалхона ва санаториялар);
? Онкологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар, марказлар ва касалхоналар);
? Дерматовенерологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар ва касалхоналар – тери таносил бўлимлари ва койкалардан ташқари);
? Эндокринологик муассасалар (клиникалар, диспансерлар ва касалхоналар);
? Наркологик муассасалар (диспансерлар ва касалхоналар);
? Профпатологик муассасалар (марказлар ва бўлимлар);
? Лепрозория;
? СПИД марказлари.

✅ Инфекцион муассасалар (клиникалар, касалхоналар, марказлар ва бўлимлар).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!