Қайси соатда нонушта қилиш фойдали?

A A A
Қайси соатда нонушта қилиш фойдали?

 

Анъанавий равишда нонушта куннинг энг муҳим таоми ҳисобланади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ. Чунки нонушта туфайли организмда ҳазм қилиш жараёни иш бошлайди. Шунинг учун ҳам иложи борича нонуштадан максимал даражада фойда олиш керак.

Тўғри нонушта қилиш кун давомида очликни назорат қилишга ва ҳатто озишга ҳам ёрдам беради. Агар эрта тонгдан витаминга бой маҳсулотлар истеъмол қилинса, максимал фойда келтирадиган нонушта қайси вақтга тўғри келади?

Идеал нонушта кечки овқатдан камида 10—12 соат ўтиб, истеъмол қилиниши керак, яъни 20:00 да кечки овқат тановул қилинса, эртаси кунги нонушта учун энг қулай вақт соат 08:00 ҳисобланади. Шунингдек, нонушта учун энг мақбул вақт соат 07:00 ва 09:00 оралиғидир. Ёки уйғонгандан кейинги икки соат ҳисобланади. Бундай тизим овқат ҳазм қилиш тизимини бошқаришга ва қондаги қанд миқдорини назорат қилишга ёрдам беради.

Соат 6 да уйғонадиган инсонлар одатдан тонгда нонушта қилишни хоҳламайди. Лекин соат 12 га яқинлашгач, организм оч қолганини ҳис қилиши мумкин. Шунинг учун тўлиқ нонушта бўлмаса-да, бироз енгил егулик татиб кўриш ҳам мумкин. Акс ҳолда очлик туфайли бош оғриғи кузатилади.

Мутахассислар одатда нонуштага оқсилга бой маҳсулотлар истеъмол қилишни тавсия этади. Биринчидан, у бутун кун давомида танани мукаммал даражада тўйдиради. Иккинчидан, вазн камайтириш учун самаралидир. Угелводларни ҳам рациондан бутунлай чиқариб бўлмайди. Чунки у танани зарур энергия билан таъминлайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!