Қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлиги маълум бўлди

Қайси давлат пандемиядан омон қолмаслиги мумкинлиги маълум бўлди

Яман мамлакатдаги ижтимоий ва иқтисодий қийинчиликлар туфайли коронавирус пандемиясига қарши курашга бардош беролмаслиги мумкин, бу ҳақда "Планета новости" порталига таянган ҳолда Sputnik хабар қилди.

Араб республикасидаги вазият мамлакатда очарчиликни келтириб чиқарган фуқаролар уруши, шунингдек, ҳокимият керакли миқдорда коронавирусга тест-тизимларини ва дори воситаларини сотиб олиш имкониятига эга эмаслиги туфайли жиддий мураккаблашмоқда.

Пандемиядан олдин яманликлар Денге безгаги, малярия ва ўлат касаллигини бошдан кечиришган, шу сабабли уларнинг кўпчилигининг иммунитетни заифлашган ва аҳолининг таҳминан 80 фоизи чет элдан гуманитар ёрдамга муҳтож.

Бундан ташқари, мамлакатдаги шифохоналарнинг аксарияти ёпилган - Яман минтақаларининг деярли тўртдан бир қисмида тиббий ёрдам олиш имконияти йўқ, сўнгги йилларда болалар орасида эмлашлар олиб борилмади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссари идораси вакили Жан-Никол Бозе коронавирус пандемияси Яманда қайтариб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Шу билан бирга, тестларнинг етишмаслиги туфайли касалланганларнинг аниқ сонини аниқлаб бўлмайди - расмий маълумотларга кўра, ҳозирча мамлакатда 212 та COVID-19 билан касалланиш ва 39 та ўлим ҳолатлари қайд этилди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!