Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирган шахс умрбод қамалди

Қайнонаси, ҳомиладор хотини ва икки нафар болани ўлдирган шахс умрбод қамалди

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида хотини, қайнонаси ва икки нафар ёш болани пичоқлаб ўлдирган (https://t.me/gazetauz_uzb/8605) 30 ёшли эркакка умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида мазкур иш юзасидан сўнгги суд бўлиб ўтди. 

А.Х. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми ва 219-моддаси билан айбли деб топилди.

А.Х. га Жиноят кодексининг 59-моддаси 4-қисмига асосан енгилроқ турдаги жазони умрбод озодликдан маҳрум қилиш билан қоплаш орқали, узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!