Қатор давлатлар ШҲТга аъзо бўлишни хоҳлайди - Сергей Лавров

Қатор давлатлар ШҲТга аъзо бўлишни хоҳлайди - Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгаши йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.

Сергей Лавров ШҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг йиғилиш якунлари бўйича матбуот анжумани чоғида ШҲТга аъзо давлатлар сафига қўшилиш истагида бўлган қатор давлатлар борлигини маълум қилди. Бу ҳақида Sputnik мухбири хабар берди.

Министр иностранных дел России Сергей лавров выступает после заседания Совета министров иностранных дел государств-членов ШОС в г.Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.07.2022

Министр иностранных дел России Сергей лавров выступает после заседания Совета министров иностранных дел государств-членов ШОС в г.Ташкенте.

© Sputnik / Зафар Халилов

"Кузатувчи мақоми ва мулоқот бўйича ҳамкор мақомига ҳали бир қатор даъвогарлар бор. Бир қатор араб ва Осиё давлатлари, шунингдек, Арманистон ва Озарбайжон ҳам қизиқиш билдирмоқда", - дейди вазир.

Россия ТИВ раҳбари, шунингдек, Эрон ўтган йили расмий номзод мақомини олгани ва ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш жараёни бошланганини таъкидлади.

Шунингдек, Беларуснинг ШҲТга аъзо бўлиш жараёнини бошлаш учун номзоди бўйича ҳам катта келишув мавжуд.

“Самарқанд саммити олдидан ташқи сиёсат идоралари даражасида маслаҳатлашувлар давом этади”, дея қўшимча қилди Лавров.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!