Қатар давлат гербини янгилади

Қатар давлат гербини янгилади

Қатар ҳукумати мамлакат янги герби лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда QNA ахборот агентлиги хабар берган.

Давлат расмийлари сўзларига кўра, бу бир қатор мақсадларни кўзлаган. Жумладан, янги герб “Қатар давлатининг маҳаллий, минтақавий ва халқаро даражада институционал ўзлигини мустаҳкамлайди ва ажратиб кўрсатиши” мақсад қилинган.

Янгиланган давлат рамзи Қатарнинг маданий меросининг энг асосий нуқталарини ўзида жамлаган: денгиз, қайиқ ва пальма, бу кемасозлик, балиқ овлаш ва марварид ўтмишда амирлик иқтисодиётининг асосини ташкил этганини англатади.

Қатар Давлатининг миллий герби Британия протекторати тугаганидан олти йил ўтиб мамлакат мустақилликка эришгандан сўнг Шайх Аҳмад бин Али Ол Соний даврида қабул қилинган ва Қатар амири Халифа бин Ҳамад Ол Соний ҳукмронлиги даврида 1976 йилда ишлаб чиқилган.

Давлат гербининг сўнгги версияси 2022 йил 15 сентябрда Қатар Миллий музейида тақдим этилган. Янги эмблемада Қатарнинг тарихий рамзлари – асосчининг қиличи, пальма дарахтлари, денгиз ва анъанавий қайиқ – барчаси оқ фонда тўқ қизил рангда акс этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!