Қатар амири «МЮ»ни сотиб олмоқчи

Қатар амири «МЮ»ни сотиб олмоқчи

Глейзерлар оиласи «Манчестер Юнайтед»ни сотишга тайёрлиги ҳақида маълум қилгач, клубни сотиб олишга асосий даъвогар ўзгарди.

Daily Mail хабарига кўра, қатарлик инвесторлар гуруҳи тез орада «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олиш бўйича таклиф юборади. Қайд этилишича, қатарликлар акцияларининг маълум бир қисмини эмас, клубни тўлиқ сотиб олишга қизиқиш билдирган. Бунинг учун 8 миллиард евро сарфлашга тайёр.

Журналист Майк Киганнинг ёзишича, янги харидорлар жамоанинг аввалги мавқеини тиклаш учун Эрик тен Ҳагни янги трансферлар билан қўллаб-қувватлашга тайёр бўлади. Янги сармоядорлар «Олд Траффорд»ни кенгайтириш учун ҳам маблағ ажратишни режалаштирган.

Қайд этилишича, Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ал-Тани - «Манчестер Юнайтед»нинг кўп йиллик ишқибози саналади. Қироллик оиласи 2011 йилда ҳам «МЮ»ни сотиб олишга уринган, аммо Глейзер 1 миллиард фунт нархга рози бўлмаган эди. Якунда ўша йилнинг ўзида қатарликлар «ПСЖ»нинг 70 фоиз акциясига эга чиқишганди.

Аввалроқ, «МЮ»ни сотиб олиш асосий даъвогар сифатида Британиянинг энг бой кишиси саналмиш миллиардер Жим Рэтклифф айтилган эди. У ҳам жамоанинг узоқ йиллик ишқибози саналади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!