Қатағон қилинган ўзбек арбобларининг исмлари Россияда хотирланди

Қатағон қилинган ўзбек арбобларининг исмлари Россияда хотирланди

Замонавий ўзбек давлатчилигининг илк тамал тошларини қўйган сиёсий арбоблар номлари Россияда барпо этилган Қатағон қурбонлари хотира деворига битилди.

Хотирлаш акциясига бош бўлган Халқаро Мемориал жамиятининг айтишича, НКВДнинг махсус қатлгоҳи бўлган “Коммунарка”да 1932 йилдан то 1941 йилгача 11,4 минг маҳбус қатл этилган. Шулардан 6609 нафарининг шахси аниқланган ва исми Хотира деворида акс эттирилган. Аниқланганлар ичида ёппасига қатағонга учраган замонавий Ўзбекистоннинг илк раҳбарлари Файзулла Хўжаев, Турор Рисқулов, Акмал Икромов, Назир Турақулов номлари ҳам мавжуд.

“Коммунарка” 1930-40 йилларда Ички ишлар халқ комиссиарияти (НКВД)нинг махсус полигони бўлган. У қатағонга учраган шахсларга эълон қилинган ўлим ҳукми ижро этиладиган махсус жой эди.

Бу ерда асосан миллий республикалар ва хориждаги компартияларнинг юқори лавозимли мансабдорлари қатл этилган. Қатл ҳукм чиққан вақтнинг ўзида амалга оширилган.

Turon24


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!