“Қасос олдим!” 25 болани заҳарлаган тарбиячи ўлим жазосига ҳукм қилинди

“Қасос олдим!” 25 болани  заҳарлаган тарбиячи ўлим жазосига ҳукм қилинди

Хитойда болалар боғчаси тарбиячиси Вань Юнь 25 болани натрий нитрит билан заҳарлагани учун ўлимга маҳкум этилди.

Ушбу қарор Хэнань провинциясининг Цзяоцзо шаҳар суди томонидан қабул қилинди.

Шунингдек, суд қарори билан жабрланувчиларнинг даъволари қондирилди ва маҳкума барча моддий зарарларни тўлашга мажбур қилинди.

Таъкидланишича, болалар боғчаси тарбиячиси Вань Юнь ҳамкасби билан бўлган можародан кейин ундан қасос олишга қарор қилган ва болаларнинг нонуштасига натрий нитрат қўшиб берган.

Нонуштадан кейин болаларда қайд қилиш ҳамда бош айланиши бошланган ва улар зудлик билан касалхонага ётқизилган.

Вань Юннинг хатти-ҳаракатлари натижасида бир бола вафот этган. Қолган болалар эса енгил даражада заҳарланишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!